UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 июл 14:27
Янгиликлар

Оғир атлетика

МОҚ президенти оғир атлетикачиларимизнинг онлайн машғулотини кузатди

Оғир атлетика бўйича асосий терма жамоамиз айни кунларда машғулотларни давом эттирмоқда.

Полвонларимизнинг имкониятларини чамалаш, техник ва тактик тайёргарлигини кўздан кечириш мақсадида онлайн машғулот ўтказилди. Мазкур жараённи МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ZOOM платформаси орқали кузатиб боришди. 

Суҳбат чоғида оғир атлетика бўйича кейинги ҳафта охирида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро онлайн-мусобақага тайёгарлик ҳақида сўз борди. Рустам Шоабдураҳмонов атлетларнинг машғулот жараёнини кузатар экан, уларнинг жисмоний ҳолатига ижобий баҳо берди. 

Шунингдек, МОҚ раҳбари томонидан ушбу спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида оғир атлетикачилар иштирокида онлайн-мусобақалар, турли онлайн учрашувлар ва ёш ҳаваскорлар учун мотивацион руҳдаги мурожаатлар, мастер-класс, қизиқарли материаллар тайёрлаш борасида кўрсатмалар берилди. 

Ўз навбатида, спортчиларга машғулотлардан чалғимаслик, зал ва меҳмонхонадан ташқари бошқа бирор жойга бормаслик, бугунги муҳим даврда эҳтиёткорлик чоралари, карантин қоидаларига риоя қилиш зарурлиги яна бир бор эслатилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг