UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

19 дек 09:07
Янгиликлар

Болалар спорти

МОҚ раҳбари Тошкент вилоятидаги БЎСМлар фаолияти билан танишди

Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов Тошкент вилоятининг икки туманида бўлиб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди.

МОҚ раҳбари Юқоричирчиқ ва Паркент туманларида бўлиб, ҳудудлардаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида яратилган шароитлар билан танишди. Қайд этиш жоиз, бу орада хапкидо бўйича ўтказилаётган мусобақа орқали мавжуд инфратузилма ва ёшларнинг салоҳиятини кўздан кечириб олиш мумкин эди.

Шундан сўнг Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг Тошкент вилояти вакили, жойлардаги БЎСМ директорлари билан суҳбатлашиб, туманлардаги спорт мактаблари ҳолати, умумтаълим мактабларида ўқиётган ёшларнинг қанчаси спортга қамраб олингани, уларнинг спорт инвентарлари билан таъминланганлик даражаси, у ерда яратилган шароит ва муаммоларни ўрганди. 

Шунингдек, МОҚ раҳбари жойлардаги эпидемиологик вазиятга жиддий эътибор қаратиш, қишки мавсумда иситиш тизими билан юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг