UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

21 ноя 07:44
Янгиликлар

Сув спорти турлари, Камондан отиш

МОҚ раҳбарияти нигоҳида сув спорти турлари ва камондан отиш федерациялари

Теглар :  Сув спортиМОҚ
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз фаолияти билан янада яқиндан танишмоқда.

Кеча мутасаддилар Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатига ташриф буюриб, бу ерда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган сузиш ва камондан отиш бўйича терма жамоамиз вакиллари билан учрашишди.

Тадбирда МОҚ раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Шерзод Ташматов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Музаффархўжа Раҳматхўжаев ва МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб Ўзбекистон сув спорти турлари федерацияси раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар билан суҳбат ўтказилди. Қайд этиш жоиз, айни дамда вакилларимиз келаси ҳафта пойтахтимизда старт оладиган лицензион мусобақага ҳозирлик кўришмоқда. Шерзод Ташматов учрашув давомида терма жамоамизнинг асосий вакиллари билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг мусобақага тайёргарлиги ҳақида гаплашди. Ўз навбатида, федерация бош котиби Алишер Ғаниев лицензион мусобақа олдидан қўйилган режалар, кутилаётган натижалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар барча соҳаларга чуқур кириб бормоқда. Шу жумладан, спортга ҳам. Жаҳонда янада рақобатбардош жамоа бўлиб шаклланишимиз учун биз Сизларнинг хизматингиздамиз. Спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишлари учун нима шароит керак бўлса, яратиб берамиз”, – деди Шерзод Ташматов.

Таъкидлаш жоиз, бугунги учрашувларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Республика Олимпия захиралари мактаб интернати ва тегишли спорт мактаблари раҳбарияти ҳам иштирок этишди.

Шундан сўнг камондан отиш бўйича терма жамоамиз вакиллари билан мулоқот олиб борилди. Суҳбат давомида жамоамизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имкониятлари, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари бўйича ҳам атрофлича фикрлар билдирилди.

“Ҳозирда бор эътиборимиз келаси йил июнь ойида Парижда ўтиши режалаштирилган лицензион мусобақага қаратилган. Тўғри, жаҳон миқёсда жамоавий йўналишда ўтадиган лицензион турнирда йўлланма олиш қийин вазифа. Бироқ жамоамиз билан оптимистик руҳият билан тайёрланмоқдамиз. Бу борада бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Шу боис ўз режамиз бўйича ишласак, керакли пайтда жисмоний ва руҳий тайёрлана олсак, мақсадимизга ета оламиз”, – деди терма жамоамизнинг грузиялик мураббийи Владимер Леквеишвили.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг