UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0

31 май 20:53
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбарияти Президент топшириғи асосида ҳудудларга ташриф буюрмоқда

Теглар :  МОҚ
Маълумки, жорий йилнинг 23 май санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятига мазкур йўналишда бир қатор топшириқлар берилди. 

Миллий Олимпия қўмитаси ва Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда тузилган режа асосида берилган топшириқлар ижросини ҳудудлар кесимида амалга ошириш ишларини бошлаб юборди.

Айни пайтда Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов  Андижон вилоятида бўлиб туришибди. 

Улар вилоят ҳокимлиги, спортни ривожлантириш бошқармаси, БЎСМ, ИБЎСМ, ОЗКларнинг масъул мутасаддилари, тренер ва ҳакамлари билан учрашди.

Учрашув давомида Азизжон Камилов Мухтарам Президентимиз томонидан видеоселектор йиғилишида билдирилган барча танқидий эътирозлар ўринли эканлиги, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш учун  устувор вазифалар белгилаб берилганлигини айтиб ўтди.

Биз биргаликда бу ишларни самарали тарзда амалга ошириб, масъулият ва виждонан ишлашимиз керак, деб  таъкидлади сўз якунида А.Камилов. 

Ташриф давомида ишчи гуруҳ спорт мактаблари, олимпия захиралари коллежлари, федерациялар ва Республика олий спорт махорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий янги механизмни шакиллантириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш, Олимпия захиралари коллежларидан муносиб спортчиларнинг етишиб чиқмаслиги сабаблари,  жойлардаги мутахассис ва тренерларнинг малакаси, ёшларни спортга жалб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва селекция қилиш бўйича миллий чемпионатларнинг вилоят босқичини ўтказиш тизимларини ўрганиб чиқди. 

Бундан ташқари худудларда спорт турлари бўйича фаолият олиб бораётган тренерлар ва ҳакамларнинг шаффоф - одилона ишлаш тизимини яратиш, уларнинг салохиятини ҳамда  ишлаш самарадорлигини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув давомида Шерзод Ташматов, ҳудудларда ёшларни спортга жалб этиш, уларни саралаш бўйича янги тизим жорий қилиш бўйича Президентимиз берган топшириқлари асосида, дзюдо ва таэквондо спорт турлари мисолида янги тизим ишлаб чиқилганлигини қайд этди ва бу тизим механизми бўйича мусобақаларни спорт турлари хусусиятларидан келиб чиқиб, хар бир ҳудуднинг туман ва шахарларида ёш тоифалари бўйича зоналар ва секторлар кесимида мусобақаларни ўтказиш, мазкур  секторларга масъул тренерлар ва мутахассисларни бириктириш, мусобақаларни бошқаришда шаффоф ва одилона хакамлик корпусларини яратиш кераклиги ҳамда мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган иқтидорли спортчиларни спорт мактаблари ва Олимпия захиралари коллежларига йўналтириш тизими билан таништириб ўтди. 

 (http://taekwondo.uz/wp-content/uploads/2022/05/photo_2022-05-31_12-34-09.jpg)Ушбу ишлаб чиқилган янги тизим механизми бошқа олимпия спорт турлари бўйича ҳам зоналар ва секторлар кесимида ёшларни спортга жалб этиш ва селекция мусобақалари ўтказишда қўлланилишини маълум қилди. 

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Фарғона  вилояти бўлади.





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг