UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

07 июн 12:28
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ раҳбарияти тўла қайта таъмирланаётган Жиззах ОЗК фаолияти билан танишди

Теглар :  МОҚЖиззах ОЗК
Республикамиз ҳудудлари бўйлаб ўрганиш ишларини олиб бораётган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматовнинг навбатдаги ташрифи Жиззах вилоятига амалга оширилди.

Мутасаддиларни вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Ўктамов ва Жиззах ОЗК директори Хуршид Атакулов кутиб олишди. Шундан сўнг маҳаллий мутахассислар МОҚ раҳбариятини вилоятда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан таништиришди.

Аввал хабар берганимиздек, Қўмита раҳбариятининг бу каби сафарлари 23 май куни Президентимизнинг спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича ўтказган видеоселектордаги топшириқлари асосида ташкил этилмоқда.

Х.Атакулов МОҚ раҳбариятини айни пайтда Инвестиция дастури бўйича тўлалигича қайта таъмирланаётган Жиззах ОЗКнинг янги лойиҳаси билан таништирди. Мутахассис Коллежнинг янгича қиёфаси, ётоқхона, ўқув корпуслари, қуриладиган янги заллар, кадрларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш режаларига батафсил тўхталди. Унинг сўзларига кўра, коллеж келаётган ўқув йилидан янгича тизимда иш бошлайди.

Шундан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги залида вилоятдаги спорт соҳасининг мутахассислари билан давлатимиз раҳбарининг селекция тизимини буткул янгилаш ҳақидаги топшириғи асосида ишлаб чиқилган янги режа тақдимоти бўлиб ўтди. 

Унда таэквондо ва дзюдо спорт турлари мисолида ҳудуд ва секторлар кесимида ташкил этиладиган турнирлар лойиҳаси, мураббий ва ҳакамларнинг малакасини ошириш бўйича режалар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди ва вазифалар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг