UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

23 дек 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раиси ўринбосари Паралимпия ассоциациясида бўлди

Теглар :  МОҚПаралимпия
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Азизжон Камилов Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси спорт базасига ташриф буюрди.

Унга Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, ассоциация раис ўринбосари Шарифжон Мўминжонов ҳамроҳлик қилди.  

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад спортчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлиги, уларга яратилган шароитлар билан танишиш эди. Машғулотларда 40 нафарга яқин пара енгил атлетика ҳамда паурлифтинг бўйича терма жамоамиз аъзолари иштирок этяпти. Ушбу ўқув-машғулот йиғини 6-15 февраль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-При мусобақасига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.

Эътиборлиси, Дубай турнири Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Терма жамоамиз делегацияси 4 январь куни БААга жўнаб кетади. МОҚ мутасаддилари атлетларимизга бўлажак мусобақада муваффақиятли иштирок тилашди.

Шунингдек, Азизжон Камилов паурлифтинг бўйича терма жамоамиз машғулотида ҳам бўлди. Паурлифтингчиларимизни ҳам янги мавсумда масъулиятли мусобақалар кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг