UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

06 дек 09:07
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ вакиллари Саудия Арабистонида

Айни кунларда Саудия Арабистони пойтахтида Шарқий, Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Олимпия бирдамлиги ҳамда Осиё Олимпия кенгашининг минтақавий форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Халқаро Олимпия қўмитаси Ўйинлар департаменти директори Тошио Цурунага ва Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон бошчилигидаги мутахассислар, минтақа МОҚ вакиллари қатори Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ходимлари ҳам иштирок этишяпти. 

Форумда келаси йил Осиё қитъасида ўтадиган йирик комплекс мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик, ҳар бир мезбон давлатнинг қонунларидан келиб чиққан ҳолда мусобақа ташкилий қўмитаси томонидан белгиланаётган талаблар хусусида батафсил маълумот берилмоқда. 

Қайд этиш жоиз, бизни 2023 йил йил 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё ўйинлари, 17-26 ноябрь кунлари эса Таиланднинг Бангкок ҳамда Чонбури шаҳарларида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ва бошқа мусобақалар кутиб турибди. 

Тадбир давомида ҳар бир Ўйинларнинг ташкилий қўмитаси вакиллари мусобақалар ҳақидаги янги маълумотлар, регламентдаги ўзгаришлар бўйича батафсил ахборот бермоқдалар. Шунингдек, Форумда Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вакиллари учун ҳам алоҳида навбат берилди. Европалик мутахассислар унда онлайн иштирок этиб, ҳар бир делегация учун қўйилаётган талаблар ҳақида маълум қилишди.  

Кун тартибига мувофиқ, Форумда комплекс мусобақаларга тайёргарликдан ташқари минтақада Олимпия ҳаракати тарғиботини янада кучайтириш, атлетларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ташкилотнинг молиявий ҳисоб-китоблари бўйича ҳам маъруза қилинмоқда. Шунингдек, ҳамюртларимиз бўлажак мусобақаларга тайёргарлик юзасидан хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг