UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0

03 май 16:28
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚда жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

7-14 май кунлари Доҳа шаҳрида дзюдо бўйича 36-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Эртага Ўзбекистон терма жамоасининг бир қисми йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида иштирок этиш учун Қатар пойтахтига жўнаб кетади. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мазкур чемпионатга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов, спорт директори Марко Спиттка, Илиас Илиадис бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби, дзюдочилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Федерация раиси даставвал терма жамоанинг умумий тайёргарлиги ҳақида тўхталар экан, ҳукуматимиз томонидан бу борада барча шароитлар яратиб берилгани, дзюдочиларимиз дунё биринчилигига сўнгги тайёргарликни Туркия ва Япония йиғинларидан кейин Самарқанд ҳамда Тошкентда ўтказишгани ҳақида гапирди. 

Шунингдек, МОҚ раиси ўринбосари мамлакатимизда дзюдо спортининг оммавийлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, Президент Қарорининг ижроси, республикамизнинг 14 та ҳудудида янги очилган мактабларда шуғулланаётган ёшларнинг сони икки минг нафардан ошгани, ўтган йили Тошкентдаги жаҳон чемпионати доирасида тўрт томонлама имзоланган ҳамкорлик Меморандуми каби масалаларга ҳам тўхталди.

Терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис эса Давлат Бобонов ва Шарофиддин Болтабоев жароҳати сабаб жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги, қолган спортчиларнинг тайёргарлиги юқори даражада эканини маълум қилди. 

Дзюдочилар номидан Давлат Бобонов сўз олиб, жамоадошларининг ҳолати аъло даражада экани, ўзининг саломатлиги ҳам барқарор тикланиб бораётгани хусусида гапирди. Шунингдек, Диёра Келдиёрова дзюдочи қизларимиз ҳам ушбу дунё биринчилигидан медаллар билан қайтишни кўзлаётганини қўшимча қилди.

Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари атлетларимизнинг руҳий ва жисмоний ҳолати, бу йил кутиб турган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли турнирларга тайёргарлиги бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Дарвоқе, 2024 йилда Тошкент шаҳри Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани ҳам эътироф этиш жоиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг