UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

05 дек 12:51
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Теглар :  МОҚОлимпиада
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида масъул ташкилот ва компаниялар вакиллари билан молиявий мажбуриятларнинг 2019-2020 йиллар учун бажарилиши ва 2021 йилги чора-тадбирлар режаси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишни олиб борган МОҚ раиси Р.Шоабдураҳмонов дастлаб иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Шундан сўнг, Президентимизнинг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикамиздаги спорт федерация ва ассоциацияларига бириктирилган масъул ташкилотларга пандемия шароити бўлишига қарамай, зиммасидаги мажбуриятларини тўлақонли бажаргани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳамкорлик давом этишига келишиб олинди.

Кунчиқар мамлакат мезбонлик қиладиган тўрт йилликнинг нуфузли анжуманига ҳам қисқа фурсат қолмоқда. Йиғилишда масъул ташкилотлар вакиллари билан биргаликда Токио ўйинларида спортчиларимизнинг муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди. Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб терма жамоа аъзоларини Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига иқтидорли ёшларни саралаб олиш, устувор ва истиқболли спорт турларига эътибор қаратиш, ўқув-машғулот йиғинлари ва лицензион мусобақаларда вакилларимизнинг муваффақиятли иштирокини таъминлашга алоҳида урғу берилди. Спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарияти олдига Токио-2020 ва Париж-2024 ўйинларида кўпроқ медаллар жамғариш вазифаси қўйилаётгани, бунинг учун етарли шароит ва имконият борлиги таъкидланиб, қўлга киритиладиган ғалабаларда масъул ташкилотларнинг ҳам ҳиссаси бўлиши лозимлиги айтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг