UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0

01 фев 07:46
Янгиликлар

Бошқалар

Москвада қишки корпоратив ўйинлар ўтказилади. Унда ўзбекистонликлар ҳам иштирок этади

Теглар :  МоскваРоссия
Спорт билан шуғулланиш ва мусобақаларда қатнашиш нафақат профессионал ёки ҳаваскор спортчи, балки турли ташкилотлар ходимлари орасида ҳам урф бўлиб бормоқда.

Шу йилнинг 11-13 февраль кунлари Москвада навбатдаги қишки корпоратив ўйинлари бўлиб ўтади. 

Бу мусобақада турли ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этади. 2018 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинаётган қишки корпоратив ўйинларда спортнинг 28 тури бўйича ғолиблар аниқланади. 2000 нафардан зиёд спортчи умумий ҳисобда 690та медаль учун кураш олиб боради. 

Қишки корпорпатив ўйинларида армрестлинг, баскетбол, биатлон, волейбол, футбол, дартс, тоғ чанғиси, керлинг, енгил атлетика, стол тенниси, отжимания, теннис, арқонга тортилиб чиқиш, сузиш, турникка тортилиш, ўқ отиш, сноуборд, киберспорт, шахмат, шашка, бильярд, боулинг каби спорт турлари бўйича ташкилот ходимлари ўз кучларини синаб кўришлари мумкин. 

Ушбу мусобақада юртимиздаги турли ташкилотлар ходимларининг ҳар хил спорт турлари бўйича қатнашиши кутиляпти.

Москвада бўлиб ўтадиган қишки корпоратив ўйинлар бош ташкилотчиси Бутунроссия "Меҳнат захиралари" жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳисобланади. 

Турли ташкилотларда фаолият юритаётганлар диққатига: агар сизда ҳам Москвадаги мусобақада иштирок этиш истаги бўлса, қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин. 

+998 91 629 42 77 (Шоҳрух)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг