UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

04 янв 13:13
Янгиликлар

Велоспорт

“Mountain bike” энди Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳам ривожланади

Теглар :  Mountain bikeХоразм
Сўнгги йилларда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган экстремал спорт тури бўлмиш тоғ велосипеди, яъни “Mountain bike” Ўзбекистонда ҳам жадал ривожланиб бормоқда.

Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби негизида “Mountain bike” бўлимининг очилиши эса ушбу спорт турининг нафақат аҳоли, балки ёшлар орасида ҳам оммалашишига хизмат қилади.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида велоспортнинг маутинбайк йўналишини оммалаштириш борасида муҳим қадам ташланди. Гап шундаки, 2021 йилдан Урганч шаҳрида жойлашган Хоразм вилояти Яккакураш спорт турлари бўйича ИБЎСМда велоспортнинг маутинбайк йўналишига ихтисослашган бўлим очилади. Янги бўлимнинг моддий техник базаси сифатида Гурлан тумани БЎСМга қарашли марказий ўйингоҳ танланди.

Шунингдек, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабида ҳам велоспортнинг маутинбайк йўналиши бўйича бўлим очилди. Ушбу бўлим Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби базасида фаолият олиб боради.

Умид қиламизки, ушбу янги бўлимлардан тез орада маҳоратли спортчилар етишиб чиқади ва улар халқаро ареналарда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг