UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

04 апр 08:42
Янгиликлар

Дзюдо, Таэквондо

Муҳаммадкарим Хуррамов ва Нигора Турсунқуловани табриклаймиз!

Бугун Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз Муҳаммадкарим Хуррамов ва Нигора Турсунқулова ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов 1997 йил 4 апрель куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиб ва совриндори, Дюссельдорф “Катта дубулға” турнирининг олтин медаль соҳиби. Полвонимиз -100 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Нигора Турсунқулова 1999 йил 4 апрель куни Жиззах вилоятида туғилган. Таэквондочимиз 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида бронза ва Вьетнамдаги Осиё чемпионатининг олтин медаль соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, 2019 йил Чиба (Япония) Гран-приси ҳамда Уси (Хитой) шаҳарида ўтган “Катта дубулға” (саралаш) мусобақасида бронза медалини қўлга киритган. Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳиби.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд айёмлари билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик ва улкан ғалабалар тилаймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг