UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

04 янв 12:19
Янгиликлар

Велоспорт, Олимпия ўйинлари

Муроджон Холмуродовга уй совға қилинди

Таниқли ўзбек велоспортчиси Муроджон Холмуродов 1982 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.

Спортнинг ушбу турининг дастлабки сабоқларини тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида олган.У фаолияти мобайнида нафақат шоссе, шунингдек трек йўналишида жаҳон ва қитъа чемпионатларида, Осиё кубоги ва бошқа нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиби ва совриндори бўлган. Велоспортчимиз 2012 йили Лондон шаҳрида уюштирилган ёзги Олимпиада ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя этган.

Қувонарлиси, ўтган йили Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (УCИ) унга 2020 йили Япония давлатининг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган велоспортнинг шоссе йўналишида қатнашиши учун йўлланмани тақдим қилди.Албатта, унинг ўзбек спорти шаънини улуғлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бесамар қолмаяпти. Муроджон Холмуродовга Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Урганч туманининг Чандирқиёт қишлоғида, яъни Урганч шаҳри ҳудудига яқин жойда янги қуриб битказилган намунавий уй-жой туҳфа этди.

Бугун вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вилоят бўлими вакили, моҳир спортчининг ўзи ва унинг ота-онаси янги уйга қадам ранжида қилишди.

Ўз навбатида машҳур велоспортчи кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор этиб, бунга жавобан, келгуси мусобақаларда, хусусан, жорий йилги Олимпиадада ҳам юқори кўрсаткичларга эришиб, давлатимиз байроғини кўкларга кўрсатишига умид билдирди.

Айни дамда, М. Холмуродов велоспортнинг трек йўналишида ҳам Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг