UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

26 сен 06:11
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Мустафиндан яна бир ғалаба, сув полосида Қозоғистон термаси мағлуб этилди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган ўнинчи Осиё чемпионатида иккинчи кун ортда қолди.

Ушбу кун терма жамоамиз учун кечагидан ҳам сермаҳсул ўтгани эътиборли. Сузувчимиз Владислав Мустафин ўзининг севимли брасс усулида кеча 100 метр масофага кечган баҳсда ғалаба қозонган бўлса, 50 метр масофада ҳам тенгсиз эканлигини исботлади. 

Шунингдек, ёшларимиздан Алексей Сидорчук ва Адилбек Юсупбаев 50 метрга эркин ва брасс усулда кечган баҳсларда мос равишда кумуш ҳамда бронза медаллари билан тақдирландилар. Хуршиджон Турсунов катталар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш йўналишида маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

Куннинг биринчи ярмида 100 метрга аралаш эстафетада жамоамиз аъзолари шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган бўлсалар, сув полоси бўйича аёллар терма жамоамиз ўзининг асосий рақиби Қозоғистон термасини 16:11 ҳисобида доғда қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг