UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

16 июл 08:26
Янгиликлар

Оғир атлетика

Мутасаддилар Осиё чемпионатига тайёргарликни кўздан кечиришди

Хабар берганимиздек, эртага пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланади.

Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Муҳаммад Жалуд бошчилигидаги Халқаро оғир атлетика федерацияси вакиллари билан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигини қабул қиладиган “Юнусобод спорт мажмуаси”га ташриф буюришди. 

Мутасаддилар унда бўлажак мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик жараёнини ўрганишди. Бу вақтга келиб, аренада мусобақа ташкилий қўмитаси Осиё чемпионатида иштирок этадиган спортчиларни сўнгги бор рўйхатдан ўтказиш жараёнини амалга ошираётган эди. 

Шундан сўнг ушбу жараёнга Шаҳрулло Маҳмудов, Шерзод Ташматов ва Муҳаммад Жалуд ҳам қўшилиб, иштирокчи давлатлар билан суҳбатлашишди.

Унда сўз олган Муҳаммад Жалуд ўзбек оғир атлетикасининг жаҳонда тутган ўрнига юқори баҳо берар экан, бошланаётган мусобақага юқори даражада тайёргарлик кўрилганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, жаноб Жалуд мамлакатимиз ҳукуматига ушбу жараённи қўллаб-қувватлашдаги ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Тадбир давомида мусобақа қандай талаблар асосида ўтиши меҳмонларга яна бир бор эслатиб ўтилди ва ташкилий жараён бўйича барча керакли маълумотлар берилди. Шундан сўнг мутасаддилар арена бўйлаб мусобақага кўрилаётган тайёргарликни атрофлича ўрганиб чиқишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг