UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

05 май 07:23
Янгиликлар

Теннис

Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўтказилган аёллар ўртасидаги нуфузли WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ҳамда иккинчи рақамли теннис маликалари - польшалик Ига Свёнтек ва беларуслик Арина Соболенко ўзаро тўқнаш келишди. Ўтган йилги финалда ҳам бу икки теннисчи бош соврин учун кортга чиқишган ва ўшанда Соболенко ғалаба қозониб, бош соврин соҳибига айланганди.

Бу сафар Ига ўша мағлубият учун реванш олди. Драматик руҳда кечган финал баҳсида Свёнтек матчболдан чиқиб кетди ва якунда иродали ғалабага эришди - 7/5, 4/6, 7/6(7). Ҳал қилувчи учинчи сетни 5/6 ҳисобида бой бераётган Свёнтек иккита матчболдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. 


Учрашув статистикаси:

Ига Свёнтек - 2 та эйс, 4 та қўшхато, 5 та брейк

Арина Соболенко - 4 та эйс, 4 та қўшхато, 5 та брейк


Польшалик теннисчи ўзаро учрашувларда олдинда бормоқда - 7:3. Свёнтек фаолиятидаги 20-совринни қўлга киритди. WTA 1000 тоифасидаги бош совринлари эса 9 тага етди. Ига 2012 йилдан кейинги шунча совринга эга чиққан энг ёш теннисчига айланди. Бундан аввалги рекорд, яъни 20 та совринга эга бўлиш Каролин Возняцкига тегишли эди.

Mutua Madrid Open турниридаги муваффақиятли иштирок Ига Свёнтекка 1000 рейтинг очкоси ҳамда 963,225 евро мукофот пули келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг