UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

28 июн 15:48
Янгиликлар

Болалар спорти

Наманган ИОЗМИда ёш спортчиларга яратилган шароитлар билан танишилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  НаманганИОЗМИ
Жимоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳ Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолиятини ўрганди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ вакиллари кеча Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолиятини ўрганди.

Ушбу спорт таълим муассасаси Наманган вилояти ҳокимининг 2005 йил 25 августдаги 212-сонли қарорига асосан Наманган Олимпия захиралари спорт коллежи номи билан ташкил этилган.

Таълим муассасасида бугунги кунда 6 та спорт зали, жумладан, спорт ўйинлар зали (48х24 м), кураш зали (12х30 м), оғир атлетика зали (12х30 м), гимнастика зали (18х42 м), бокс зали (18х36 м), кураш заллари (18х36 м) ўз фаолиятни кўрсатмоқда.

Ўрганиш давомида масъулларга ИОЗМИда спортчи-ўқувчиларга етарли шарт-шароитларни яратиш ҳамда Осиё ва жаҳон чемпионатларида ҳамда Олимпия ўйинларида юқори чўққиларни заб этиб, юртимиз байроғини юксакларга кўтарадиган иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасида кўрсатмалар берилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг