UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

20 янв 13:21
Янгиликлар

Тадбирлар

Наманган вилоятида спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ишчи гуруҳ аъзоларини Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаков қабул қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари ижро ҳолатини ўрганиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилди.

Унга кўра, 18-21 январь кунлари Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти Бош мутахассиси, ишчи гуруҳ раҳбари Р.Талипов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов, МОҚ Бош котиби О.Касимовдан иборат гуруҳ Наманган вилоятида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзоларини Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаков қабул қилди. Дўстона руҳда ўтган учрашувда вилоятда Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар ва уларнинг ижтимоий шароити, ҳудудларда муҳтарам Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботининг амалдаги ҳолати, келгусидаги режалар хусусида атрофлича суҳбат олиб борилди.

Унда Олимпия спорт турлари бўйича вилоят федерация (бўлим)лари ташкил қилинганлиги ҳамда уларнинг фаолияти, шаҳар ва туман ҳокимиятларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган вилоят спортчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ушбу масалалар юзасидан функционал вазифаларнинг бажарилиши, мутасаддиларнинг масъулияти ва жавобгарлиги, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритиши режалаштирилаётган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига яратилган шароитлар, ҳудудлардаги спорт объектларининг фаолияти ва ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар каби масалалар юзасидан ўзаро самимий фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг