UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0

25 дек 18:47
Янгиликлар

От Спорти

Наманганда улоқ-кўпкари бўйича Республика чемпионати ўтказилади

25-28 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги Марказий отчопарда улоқ-кўпкари бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтади.

Унда барча вилоятлардан келган 12та жамоа ғолиблик учун баҳслашади.

Қайд этиш керак, ушбу миллий от спорти узоқ йиллардан бери эътибордан четда қолиб келаётган эди. Ҳозирда ушбу мусобақага Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси томонидан пухта тайёргарлик кўрилган ҳолда унинг мезонлари Халқаро улоқ-кўпкари федерацияси низомларига мувофиқ ташкил этилган. Яъни, майдонда ҳар бир баҳсда битта жамоадан ўн икки нафар чавандоз ва улоқчи от, жами йигирма тўрт нафар иштирокчи қатнашади.

Беллашувни бир нафар бош ҳакам ва икки нафар ёрдамчи ҳакам бошқариб боради. Баҳс ғолиби белгиланган муддат ичида рақиб жамоа сомони – доира шаклидаги маррага ташланган така сонига қараб аниқланади. Мисол учун, бир жамоа рақиб сомонига улардан кўпроқ така айириб ташлаган бўлса, ўша жамоа ғолиб саналади. Биринчи босқичда ютган жамоалар иккинчи босқичга йўл олади. Мутлақ ғолиблик учинчи босқич натижаларига кўра аниқланади.

Ҳакамлар жамоаси Халқаро улоқ-кўпкари федерацияси низомига мос тарзда бир нафар бош ҳакам, икки нафар бош ҳакам ёрдамчиси, бир нафар бош котиб, икки нафар бош котиб ёрдамчиси, беш нафар майдон ҳаками, бир нафар вақт назоратчиси ва бир нафар мусобақа сухандонидан ташкил топган.

Ҳар бир жамоа ўн икки нафар чавандоз ва улоқчи от, бир нафар жамоа сардори, бир нафар мураббий ва бир нафар отбоқардан иборат бўлади. Мусобақага тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси томонидан ҳар бир чавандозга махсус ID рақами берилиб, тегишли тартибда федерация сертификати топширилди.

Улоқ-кўпкари бўйича Республика чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган жамоа 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм, 2-ўрин соҳибларига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм ва ниҳоят фахрли 3-ўринга сазовор бўлган жамоа эса 10 000 000 (ўн миллион) сўм пул мукофоти ҳамда бошқа қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг