UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

31 мар 21:01
Янгиликлар

Велоспорт

Наманганда "Велосипедда сайр куни" ўтказилди

Мамлакатимизда ўтказилаётган навбатдаги соғломлаштириш тадбирларида наманганликлар ҳам фаол иштирок этди.

Шаҳар ва барча туманларидаги ўйингоҳ ва хиёбонлар соғлом турмуш тарзи тарғиботи марказига айланди. Жумладан, Наманган халқаро аэропортига элтувчи кенг ва равон йўл эрталабданоқ етти ёшдан етмиш ёшгача соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим ходимлари, жамоат ташкилотлари ва ёшлар вакилларидан иборат юзлаб ҳаваскор велоспортчилар билан гавжум бўлди. 

– Ёши улуғлар бардамлиги ва тетиклигини таъминлашда велоспортнинг аҳамияти катта, – дейди “Нуроний” жамғармаси қошидаги спорт тўгараги аъзоси Аббосхон ота Насриддинов. – Узоқ умр кўраман, соғлом ва бақувват бўламан деган отахон ва онахонларимиз велосипедда сайр қилишни мунтазам йўлга қўйишлари лозим. 

Қизиқарли оммавий тадбир босқичма-босқич амалга оширилди. Дастлаб кекса авлод вакиллари, кейин эса велосипедчи хотин-қизларга старт берилди. Айниқса, сон жиҳатдан кўпроқ бўлгани учун эркаклар ўртасидаги мусобақа қизғин кечди. 

Мусобақаларга вилоят велоспортчилар жамоаси вакиллари ҳакамлик қилди. 

– “Велосипедда сайр куни” соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бошқа турли кўнгилочар тадбирларни ҳам қамраб олди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ғозиев. – Айниқса, “Саломатлик майдончалари” ва “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”даги кўргазмалар, мутахассислар томонидан олиб борилган “Соғлом турмуш тарзи асослари” ва “Жисмоний фаолликнинг инсон организмига таъсири” мавзуларидаги суҳбатлар барчага манзур бўлди. 

Тадбир якуни бўйича энг фаол кекса иштирокчилар, энг ёш қатнашчилар, эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида маҳорат кўрсатган велосипедчилар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг диплом ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг