UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

03 фев 20:49
Янгиликлар

Волейбол

Наманганда волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда

Теглар :  Волейбол
Айни кунларда Наманган шаҳридаги Муҳандислик-қурилиш институти спорт мажмуасида волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон ХХIХ миллий чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақада жами 9та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Нуритдинов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Хусан Насруллаев ва бошқалар сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тилади.

Бу йилги чемпионатда қуйидаги жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро мусобақалашади:

«А» гуруҳи

«НДПИ» (Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоғистон Республикаси),

«Хоразм-УОЗК» (Урганч Олимпия захиралари коллежи),

«ЖДПИ» (Жиззах давлат педагогика институти),

«СамДУ» (Самарқанд давлат университети),


«Б» гуруҳи

«БухДУ» (Бухоро давлат университети),

«Андижон» (Андижон вилояти),

«Олимп U-17» (Тошкент),

3-сектор Наманган (Наманган вилояти),

УрДУ (Урганч давлат университети).



Таъкидлаш керак, жамоалар орасида жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган «Олимп У-17» жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Мусобақа 4 февралга қадар айланма тизимда ўтказилади. Бу йилги Ўзбекистон чемпионати жами 5 турдан иборат бўлиб, ғолиблар май ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали аниқланади.


Волейбол. Аёллар ўртасида Ўзбекистон ХХIХ миллий чемпионати

1-кун натижалари

«НДПИ» – «БухДУ» – 3:0

«Хоразм-УОЗК» – «Андижон» – 3:0

«ЖДПИ» – «Олимп У-17» – 3:0

«СамДУ» – 3-сектор Наманган – 3:2


2-кун

«Олимп У-17» – «СамДУ» – 3:0

«УрДУ» – «НДПИ» – 0:3

«БухДУ» – «Хоразм-УОЗК» – 3:2

«Андижон» – «ЖДПИ» – 3:2

3-кун

«ЖДПИ» – «БухДУ» – 3:1

«СамДУ» – «Андижон» – 0:3

«Хоразм-УОЗК» – «УрДУ» – 1:3

«НДПИ» – 3-сектор Наманган – 3:0


4-кун

«БухДУ» – «СамДУ» – 3:0

«УрДУ» – «ЖДПИ» – 0:3

«Олимп У-17» – «НДПИ» – 0:3


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг