UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

25 июн 06:02
Янгиликлар

Болалар спорти

Намангандаги намунали спорт мактабларидан бирининг фаолиятига назар ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вқазирлигининнг махсус ишчи гуруҳи Наманган вилоятининг чекка туманларидан бири Норинда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Ишчи гуруҳ кеча вилоятнинг чекка туманларидан бири Норин туманида бўлди. Эътиборлиси, бу туман Наманган вилоятидаги «яшил» ҳудудларга кирувчи кам сонли туманлардан бири бўлиб, айни пайтда ёш спортчиларнинг машғулот олиб боришлари учун рухсат берилган.

Туманда 1478 нафар спортчи ёшларни ўзида қамраб оладиган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатмоқда. Мактабда 41 нафар тренер 20 та спорт тури бўйича ёшларга енгилмаслик сирларини ўргатишмоқда. Тренерларнинг 14 нафари олий маълумотли, яна 7 нафар тренер олий ўқув юртининг махсус сиртқи бўлимида таҳсил олмоқда.

БЎСМда бокс, эркин кураш ва гандбол спорт турлари алоҳида ривожланган бўлиб, айни пайтда 628 та спортчи ёшлар машғулотларда иштирок этмоқда. Бу спорт турлари бўйича бир нечта Жаҳон ва Осиё чемпионлари ҳамда қатор халқаро мусобақалар ғолиблари етишиб чиққан.

Норин туманида 164 мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, ушбу ҳудуд бокс, гандбол ва юнон-рум кураши спорт турларига ихтисослаштирилмоқда. Туман аҳолисининг қарийиб 37 минги спорт билан қамраб олинган. 19 мингга яқин аҳоли мунтазам спорт билан шуғулланмоқда. Уларга 250 дан ортиқ спорт иншоотлари хизмат кўрсатяпти.

Қуйида Норин тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолиятидан фото лавҳалар эътиборингизга ҳавола этилади:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг