UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 мар 12:31
Янгиликлар

Теннис

Наманганга теннис қайтмоқда! Гуллар шаҳрида ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўтказилади

Бугун Наманган шаҳрида теннис бўйича ёшлар ўртасида ITF J 30 мусобақаси старт олади.

Узоқ танаффусдан сўнг, Ўзбекистонда теннис ривожланган кам сонли ҳудудлардан бири бўлган Наманганга яна энг жозибали спорт турларидан бири қайтмоқда.

Ўзбекистон теннисига Ҳумоюн Султонов, Азиз Дадабоев каби терма жамоа аъзоларини тарбиялаб берган Наманган вилоятида яна мусобақалар ўтказилади. Умуман олганда, профессионаллар учун деярли турнирларсиз қолган Ўзбекистон теннисида олдинга силжиш бор. Аста-секинлик билан вилоятларимизга ҳам мусобақалар қайтмоқда, ўсмирлар ўртасида бўлса-да.


Наманган шаҳридаги "Дўстлик" кортларида професионал теннисчилар ўртасида сўнгги бор 2020 йилда J3 турнири ўтказилган эди, 2019 йилда эса "Фьючерс" турнири ташкиллаштирилган эди у ерда . Бугун "Дўстлик"да ўсмирлар ўртасида J 30 халқаро турнирининг саралаш баҳслари старт олади.

Мусобақанинг йигитлар ва қизлар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳам, асосий тўр учрашувларида ҳам 48 нафардан иштирокчилар ғолиблик учун курашиши маълум қилинган. Жуфтлик баҳслари эса 24 жуфтлик ўртасида ўтказилади.

Баҳслар hard (қаттиқ) қопламали кортларда ташкиллаштирилмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонликларни яққол фаворит дейиш мумкин. Мусобақада вакилларимиздан Артур Ибрагимов (ITF-467), Бобур Мадаминов (ITF-613) каби ёшлар ғолиблик учун курашади. Шунингдек, Наманганга 30 ITF Juniors рейтинг очкоси учун Италия, Буюк Британия, Туркия, Австралия, Хитой, Ҳиндистон каби давлатлардан ёш ракетка усталари етиб келган.


Қизларимиздан эса Даря Шубина мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида таснифланганини қайд этиш лозим. 2005 йилда таваллуд топган Даря ITF Juniors рейтингида 484-ўринни эгаллаб турибди.

Юқорида айтилганидек, мусобақанинг саралаш баҳслари бугун старт олади. Асосий тўр эса 27 март куни бошланади. Турнир 1 апрель санасигача давом этади.

*Турнир доирасидаги ўйинлар ҳар куни соат 18:00 да бошланиши айтилган.

Шахсан мен Наманганда бўлганимда, мусобақани аренадан томоша қилган бўлар эдим, аммо сиз у ерда бўлсангиз, бунинг имкони бор: шунчаки соат 18:00 да "Дўстлик" теннис клубига ташриф буюринг ва теннисимиз келажак эгаларини бевосита кузатинг, ўйинларни кўриш учун пул ҳам сарфламайсиз. Ҳа айтганча, теннис кузатган ҳолда ифторлик қилишнинг ҳам гашти бошқача бўлса керак!)

Диёрбек Мавлонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг