UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

16 сен 07:50
Янгиликлар

Болалар спорти

Навоий вилояти бўйлаб амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда

Теглар :  ЎФАНавоий
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафар давомида ҳудудда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Маҳаллада футбол”, “Футболимиз келажаги”, “Чарм тўп”, шунингдек ишчи-ходимлар ўртасидаги “Ҳоким кубоги” ҳамда “Раҳбар кубоги” каби футбол мусобақаларининг ташкил этилиши жараёнларни кўздан кечирилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш режалаштирилган.

Кейинги йилларда республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам болалар футболига бўлган эътибор кучаймоқда. Ҳар бир туманда, маҳаллаларда футбол майдончалари қурилмоқда. Аҳоли ўртасида турли мусобақалар ташкил этилиб, футболнинг оммалашуви йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Футболимиз келажаги”, “Маҳаллада футбол”, “Чарм тўп” мусобақаларига ҳам катта қизиқиш билан қаралди. Буни ушбу мусобақаларда тумандаги барча маҳалла, овул ҳамда посёлка фуқаролар йиғинларидан жамоалар иштирок этганидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Айни пайтда бутун Навоий бўйлаб футбол мусобақаларининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда. Ғолиблар Навоий шаҳрида вилоят босқичи ғолиблиги учун курашиш мақсадида жам бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг