UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

02 июн 14:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Навоий вилояти ҳокими билан Президент топшириқларининг ижроси бўйича режалар муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚНавоий
МОҚ раҳбарияти 23 май куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятларда бўлиб турибди.

 Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухородан сўнг Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Сафар Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов билан учрашувдан бошланди. Учрашувда вилоят спортидаги камчиликлар, муаммолар ҳақида сўз борди. Томонлар Республикамизнинг энг йирик вилоятида спортни ривожлантириш йўлидаги режа ва таклифлар билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, Президентимиз томонидан алоҳида таъкидланган селекция ишлари ва спорт таълимини янада кучайтириш учун вилоятда инфратузилма етарли эканлиги қайд этилди.

Ташриф давомида мутасаддилар Навоий вилоятидаги бир қатор спорт объектларида бўлишди. БЎСМ ва ИБЎСМ, Олимпия захиралари спорт коллежига қарашли спорт залларидаги шароитлар билан танишишди, мураббий ва спортчилар билан суҳбатлашишди.

"Маънавият ва маърифат маркази"да ўтказилган учрашувда Навоийдаги илғор спорт муассасалари, шунингдек, вилоятдаги спорт федерациялари масъуллари иштирок этишди. Учрашув давомида иқтидорли атлетларни тайёрлаш бўйича режалаштирилаётган мутлақо янги механизмнинг ишлаш тизими мутасаддилар томонидан тақдимот кўринишида тушунтириб берилди.

 Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда вилоят спортига бефарқ бўлмаган мураббий ва мутахассислар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклифлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг