UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

22 янв 09:30
Янгиликлар

Тадбирлар

Навоий вилояти ҳокими спортчиларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Теглар :  Навоий
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятларда бўлиб, жойларда спортга қаратилаётган эътибор билан танишмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти Бош мутахассиси, Ишчи гуруҳ раҳбари З.Тожибоев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари А.Каримов, МОҚ раиси ўринбосари Ш.Ташматовдан иборат гуруҳ Президентимизнинг “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ–2821-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 468-сон қарорлари ижросини ўрганиш юзасидан шу кунларда Навоий вилоятида бўлиб туришибди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов қабулида бўлишди.

Учрашувда Навоий вилоятида спортни янада ривожлантириш бўйича қўшимча дастурлар ишлаб чиқиш, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча қулайликларни яратиш, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрланаётган навоийлик спортчиларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг хонадонларидан хабар олиш ва муаммоларини ўрганиб бориш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ушбу вилоят вакилларидан ҳозирда дзюдо, бадиий гимнастика, сузиш, оғир атлетика, енгил атлетика каби спорт турлари бўйича Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар мавжуд. Навоийлик икки нафар спортчимиз – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси Хуршид Турсунов ҳамда параатлетика бўйича Элбек Султоновлар аллақачон тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланмаларни нақд қилишган. Олдинда турган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинларига мазкур спорт турлари географиясини янада кенгайтириш, спортнинг барча турларини ривожлантириш, вилоятдан етишиб чиққан таниқли атлетлар ёрдамида ёшларни спортга янада кенг жалб қилиш каби мавзуларда ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Учрашув якунида Навоий вилояти ҳокими Қобул Бекназарович ўзаро мулоқотда кўрилган барча масалалар бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, вилоятда спорт тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган ҳар бир атлетга хаёлини бўлмасдан фақат машғулотлар олиб бориши учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг