UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

11 фев 10:01
Янгиликлар

Болалар спорти

Навоийга эҳтиром...

Чирчиқ шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 25-умумий ўрта таълим мактабида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган “Навоийга эҳтиром” номли маънавий – маърифий ва спорт тадбири бўлиб ўтди.

Унда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Чирчиқ шаҳар халқ таълими ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутасаддилари, турли ташкилот вакиллари, адиб ва шоирлар, мактаб ўқувчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этди. 

Тадбирни мактаб директори Арзигул Абдураҳмонова йиғилганларни шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг 577 йиллиги билан қутлаб, тадбирни очиб берди. Шундан сўнг мактаб жамоаси томонидан Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлар куйланди. Ўқувчи-ёшлар  улуғ шоирнинг шеър ва ғазалларини зўр маҳорат ўқиб беришди.  

Шунингдек, тадбир давомида Алишер Навоий хотирасига бағишланган белбоғли кураш бўйича турнир ҳам ташкил этилди. Мактаб спорт залида ташкил этилган мусобақада эллик нафардан ортиқ болалар 27, 33, 38 килограмм вазн тоифаларида беллашишди. 

38 кг вазн тоифасида Бекзод Акбаров 1-ўринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўрин Фирдавс Алиев ҳамда Ҳусан Алибоевларга насиб этди. Ёш белбоғли курашчиларнинг 33 кг вазндаги беллашувларида Жавлон Рўзибоев барча рақибларини енгиб, биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга  Фахат Мажидов, учини ўринга эса Ҳайитназар Валижоновлар эгалик қилишди. 27 кг вазнда Файёз Маҳмудов биринчи, Шохжаҳон Зокиров иккинчи, Шохжаҳон Умматов учинчи бўлишди. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу ҳудудда миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни ёшлар ўртасида ривожланишида Чирчиқ шаҳар БЎСМнинг жонкуяр ва тажрибали мураббийлари Иқбол Исаев ва унинг рафиқаси Дилфуза Маматхўжаевларнинг меҳнатинитаҳсингга лойиқ дейиш мумкин. 

Айни пайтда ушбу мураббийлар эллик нафардан ортиқ чирчиқлик мактаб ёшидаги ўқувчиларга белбоғли кураш сирларини ўргатиш билан жисмоний тарбия ва спортни оммалашишига ҳисса қўшишмоқда. Жавоҳир Пардаев, Камрон Мажидов, Самандар Омонбоев, Мадиёр Эгамқулов сингари бир қанча шогирдлари мамлакат миқёсидаги мусобақалардан совринсиз қайтишмайди.

Шунингдек, мазкур 25-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия ва спорт ишлари яхши йўлга қўйилганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Мактабнинг мавжуд иккита спорт залида ўқувчилар спортнинг стол тенниси, баскетбол, волейбол, шахмат-шашка, енил атлетика турлари бўйича ташкил этилган тўгаракларда мунтазам иштирок этиши орқали турли беллашувларда ғолиблар қаторидан жой олишаётгани қувонарли. 

Ҳайитбой Ядигаров, Рўзимат Йўлдошев ва Илёс Габидулинлардан иборат жисмоний тарбия ўқитувчилари ўқувчиларни спортга ошно этишдан чарчашмайди. Мактаб директори, моҳир педагог, доим юзида табассум билан юрадиган, ташаббускор  Арзигул опа Абдурахмонова эса таълим масканида жисмоний тарбия ва спортни ҳеч қачон эътибор-назардан четда қолдирмайди.


Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг