UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

26 ноя 20:08
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Навоийлик спортчилар Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлдилар + ФОТО

Теглар :  СузишНавоий
Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича ўтказилган мамлакат кубоги баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг бешинчи куни иштирокчилар 50 метр масофага чалқанча, 100 метрга баттерфляй, 200 метрга брасс, 400 метр масофага эркин ва 4х100 метр масофага эстафета баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакат кубоги баҳсларининг сўнгги куни кутилганидек муросасиз курашларга бой тарзда кечди. 

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра 50 метр масофага чалқанча усулда сузиш бўйича эркаклар орасида қорақалпоғистонлик Адилбек Юсупбаев биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Андижон вилояти вакили Маҳмудшох Қодиров банд этган бўлса, кучли учликка сирдарёлик Михаил Клешко якун ясади.

Худди шу йўналишда аёллар ўртасида кечган баҳсларда Навоий вилояти вакили Алёна Васильева маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Шундан сўнг 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Ушбу мусобақада эркаклар орасида андижонлик Элдорбек Усмонов, хотин-қизлар ўртасида эса Анастасия Зелинская олтин медаль билан тақдирланишди.

200 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида ғолибликка Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Роман Беркович сазовор бўлди. Андижонлик Тимур Язиков иккинчи, Тошкент шаҳри вакили Эмир Алиев учинчи ўринни банд этди.

400 метр масофага комплекс усулда сузишда эркаклар орасида Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Егор Петряков шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

4х100 метр масофага эркин усулда эстафета баҳсларида Навоий вилояти вакиллари биринчи ўринни эгаллашди. Республика олимпия захиралари коллежи жамоаси иккинчи, Тошкент шаҳри вакиллари учинчи ўринни банд этишди.

Шу тариқа беш кун давом этган мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Навоий вилояти вакиллари Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлдилар. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи, Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчилари эса учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа сўнггида барча ғолиб ва совриндорларга медаль ва эсдалик совғалари тантанали суратда топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг