UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

21 апр 19:55
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. Дюрант етакчилигидаги «Бруклин Нетс» «Бостон Селтикс»га плей-офф сериясидаги иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Теглар :  NBA
Бостондаги (АҚШ) «TD Garden» аренада NBA плей-офф босқичи Шарқий конференцияси 1/4 финалининг иккинчи ўйини бўлиб ўтди

Унда «Бостон Селтикс» «Бруклин Нетс»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 114:107 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва бунинг эвазига «Селтикс» жамоаси серияда олдинга чиқиб олди – 2:0.

«Бостон»нинг ғалабасига энг катта ҳиссани ҳимоячи Жейлен Браун қўшди, у 22 очко ва 4 рибанд ва 5 самарали узатмани амалга оширди, Жейсон Татум эса 19 очко, 6 рибанд ва 10 ассистликни қайд этди. «Бруклин» сафида Кевин Дюрант 27 очко, 4 рибанд ва 5 самарали узатма билан энг сермаҳсул ўйинчи бўлди. 

Сериянинг учинчи ўйини 24 апрель, якшанба куни Нью-Йоркдаги (АҚШ) «Barclays Center» аренада бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «Бостон Селтикс» мунтазам мавсумни учинчи, «Бруклин Нетс» эса еттинчи ўринда якунлаганди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг