UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0

19 апр 08:48
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Калви турнирида 1/4 финалга чиқди

Франциянинг Калви шаҳрида теннис бўйича W50 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синаб кўряпти. Ҳамюртимиз икки ғалабаси эвазига 1/4 финал иштирокчисига айланди. 

Турнирда учинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз биринчи даврада нидерландиялик Леслей Паттинама Керховени 6/4, 7/6(4) ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Кеча ўтказилган иккинчи босқичда эса германиялик Лара Шмидтни иродали тарзда енгди. Икки соату 38 дақиқа давом этган баҳсда Нигина 3/6, 6/4, 6/3 ҳисобида зафар қучди.    

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 239, Керхове 292, Шмидт 493-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Нигина 1/4 финалда турнирнинг саккизинчи ракеткаси, WTA рейтингида 283-поғонадан жой олиб турган чехиялик 19 ёшли Линда Климовичовага қарши кортга чиқади.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг