UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

08 окт 09:35
Янгиликлар

Болалар спорти

Нишонда болалар спорти доим эътиборда + ФОТО

Теглар :  НишонҚашқадарё
Жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, айниқса, ўғил-қизлар ўртасида спортни янада ривожлантиришда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ўрни беқиёс.

Қашқадарё вилоят маркази Қарши шаҳридан бироз олисда бўлган Нишон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамаоасининг бош мақсадларидан бири- оммавийликни таъминлаш, мактаб ёшидаги ўқувчиларни  спорт турларига жалб этиб, истеъдодларини шакллантириш.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги мазкур спорт мактабида бугун таэквондо (ВТФ), бокс, дзюдо, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, футбол, волейбол, шахмат, ўзбек жанг санъати, бадминтон, кураш, енгил атлетика, қўл тўпи спорт турлари бўйича 1074 нафар т ўғил-қизлар 27 нафар мураббийлар қўл остида машғулотларга киришган.

Ўқувчиларнинг машғулотларда эмин-эркин иштирок этишлари учун етарлича қулайликлар яратилган. Хусусан, 2018 йилда 18/42 ўлчамдаги замон талибига мос ёруғ ва кенг, шинам  спорт зали, ташқи футбол, баскетбол, волейбол майдонлари, югуриш йўлакчлари барпо этилиб, ёшлар ихтиёрига берилган.

Етарли шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, машғулотларга зўр бераётган ўқувчилар ҳатто вилоят ва республика миқёсидаги беллашувларда кучли учликдан жой олиб, устозлари ишончини оқлашмоқда. Жумладан, 2019 йилда қўл жанги, ўзбек жанг санъати, стол тенниси, бокс, таэквондо (втф), кураш, енгил атлетика сингари турлар бўйича мамлакат миқёсидаги мусобақларда бир қатор медаллар қўлга киритлган. Жорий йилда пандемия пайтида ҳам   БЎСМ тарбияланувчиларнинг  онлайн мусобақларда фаол иштирок этганига гувоҳ бўлиш мумкин. Адҳам Шайманов (бокс), ака-ука Сардор ва Бобур  Ризвоновлар (бокс), Шахриёр Шодмонов (таэквондо ВТФ), Бехруз Нуралиев (таэквондо ВТФ), Жасур Толипов (Ўзбек жанг санъати), Бургутбек Алимардонов (Ўзбек жанг санъати), Бекзод Холмуродов (кураш), Султонали Мавлонбердиев (кураш), Абдуманнон Толмасов (кураш), Музроф Омонов (кураш), Шаҳзода Тошбоева (бадиий гимнастика), Робия Абдусатторова (бадий гимнастика), Руслан Нурбоев (спорт гимнастикаси), Далер Низомиддинов (стол тенниси), Дурдона Тулапова (шахмат) каби истеъдодли спортчи – ўқувчиларнинг қўлга киритаётган натижалари таҳсинга лойиқ.

Бугун айниқса, болалар спортига бўлган эътибор ҳар қачонгидан аъло, дейиш мумкин, - дейди Нишон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Обиджон Сайфиев. – Бунга биргина мисол тариқасади айтиш жоиз, БЎСМда 2019-2020 ўқув йилида 20 нафар мураббий фаолият кўрсатган бўлса, айни пайтга келиб, бу кўрсатгич 27 нафарга етгани, ўқувчилар сони эса 900 нафардан 1074 нафарга ошгани қувонарли ҳол. Мақсадимиз – туманимизда оммавийликни таъминлаш, спортга ошно ўғил-қизларимизни ўзлари танлаган спорт турларига жалб этиб, катта спорт сари етаклашдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг