UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

05 мар 07:43
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ҳамон пешқадам, аммо...

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague International Chess Festival" турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 10 нафар гроссмейстери қатнашаётган ушбу нуфузли мусобақада Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли одимламоқда. Афсуски, ҳамюртимиз 6-турга келиб турнирдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Ёш гроссмейстеримиз оқ доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага ютқазиб қўйди. 

Шунга қарамай, 6 имкониятдан 4 очко жамғарган Абдусатторов пешқадамликни сақлаб қолди. Бунга унинг асосий таъқибчиларининг ҳам 6-турда очко йўқотгани сабаб бўлди. Эронлик Парҳам Мақсудлу (2715) чехиялик Таи Даи Ван Нгуенга ютқазиб қўйди. 

Бугун 7-турда Нодирбек қора доналарда германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради. Абдусатторовнинг энг яқин таъқибчиси Ричард Раппорт эса чехиялик Таи Даи Ван Нгуен билан ҳисоб-китоб қилади. Раппорт, Мақсудлу ва Рамешбабу ҳисобида 3,5 тадан очко бор.  


"Prague International Chess Festival". 6-тур натижалари:

Давид Навара (Чехия, 2667) - Ричард Раппорт (Руминия, 2717) 1,5-1,5

Таи Даи Ван Нгуен (Чехия, 2630) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2715) 1-0

Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон, 2747) - Винсент Кеймер (Германия, 2738) 0-1

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) 0-1

Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - Матеуж Бартел (Польша, 2660) 0-1 


"Prague International Chess Festival". 7-тур жуфтликлари:

Матеуж Бартел (Польша, 2660) - Давид Навара (Чехия, 2667)

Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) - Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2743)    

Винсент Кеймер (Германия, 2738) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744)

Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2715) - Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон, 2747)

Ричард Раппорт (Руминия, 2717) - Таи Даи Ван Нгуен (Чехия, 2630)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг