UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0 20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0

13 дек 08:04
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

11-12 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионат баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди. 

Мусобақада ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишларида 11 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишган бўлишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Чемпионат регламентига кўра мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар белбоғли кураш йўналишида 27, 30, 33, 36, 40, 44, 48, 52, 55, 60, + 60 кг. вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишида 33, 36, 40, 44, 48, 52, +52 кг. вазнда ғолиблик йўлида курашган бўлишса, иккинчи кун ўғил болалар эркин йўналишда худди белбоғли кураш йўналишидаги сингари вазн тоифаларда беллашишди.

Якуний натижаларга кўра, қуйдаги ёш полвонлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни тантана қилишди.

Ўғил болалар. Белбоғли кураш йўналиши:

27 кг. Зайнобиддин Собиров (Наманган), 30 кг. Шохруҳ Жўраев (Андижон), 33 кг. Абдумажид Ҳусанбоев (Андижон), 36 кг. Азизбек Орифжонов (Фарғона), 40 кг. Рамзиддин Абдулхамидов (Андижон), 44 кг. Арсен Алиризаев (Тошкент в.), 48 кг. Аҳлиддин Маматкаримов (Андижон), 52 кг. Саидислом Сайджалолов, 55 кг. Муҳриддин Умаров (Фарғона), 60 кг. Байишбек Маматалиев (Андижон), +60 кг. Иқболжон Рўзибоев (Андижон)

Қизлар. Эркин йўналиш:

33 кг. Жасмина Мамуржонова (Фарғона), 36 кг. Шаббона Насриддинова (Навоий), 40 кг. Баҳора Бердимуродова (Навоий), 44 кг. Анелия Турдибаева (Қорақалпоғистон), 48 кг. Жанат Боранбай (Қорақалпоғистон), 52 кг. Шодиёна Тўйчибаева (Наманган), + 52 кг. Дилнурахон Аҳмаджонова (Фарғона).

Ўғил болалар. Эркин йўналиш:

27 кг. Санжарбек Ҳошимжонов (Фарғона), 30 кг. Жасурбек Ботиров (Андижон), 33 кг. Муҳриддин Қувватов (Самарқанд), 36 кг. Ерлан Қаллибеков (Қорақалпоғистон), 40 кг. Илҳомжон Отажонов (Фарғона), 44 кг. Улуғбек Раҳмоналиев (Фарғона), 48 кг. Мухибуллох Садирдинов (Андижон), 52 кг. Акромжон Ҳикматов (Бухоро), 55 кг. Алишер Тўхтасинов (Наманган), 60 кг. Шохруҳ Маҳмуджонов (Фарғона), + 60 кг. Асадбек Эминжонов (Навоий).

Кучли учликдан жой спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

- Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармасига, Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясига, умуман барча ҳамкор ташкилотларга мусобақани юқори савияда ўтганилиги учун миннатдорчилик билдирамиз, - дейди,олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус шаҳар олий маҳорат мактабининг белбоғли кураш бўйича бош мураббийи Бокенбай Садуакасов. – Терма жамоамиз кучли полвонлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишди. Якунланаётган ушбу йилда шогирдларимиз жаҳон чемпионатларида кўплаб муваффақиятларга эришди. Мақсадимиз, кейинги йилда ҳам халқаро мусобақаларда совринларни қўлга киритиш бўлади.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг