UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0

11 дек 16:37
Янгиликлар

Болалар спорти

Нукусда замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида реконструкция ҳамда қайта таъмирлаш ишлари тугатилиб фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан спорт мактабининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгаши раиси М. Ерниязов, Нукус шаҳар ҳокими П. Торешов, жамоатчилик вакиллари, спорт фахрийлари иштирок этиб, мураббий ва спортчиларни янги замонавий спорт мактабининг фойдаланишга топшрилиши билан самимий қутладилар. 

Рекнструкция ишларини олиб бориш учун давлат бюджетидан 9 миллиард 618 миллион 531 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, қайта таъмирлаш ишларида югуриш майдончалари резинали қопламалар билан, футбол, волейбол майдончалари эса терафлекс спорт репуломи билан қопланди. 

Бундан ташқари мураббий ва шуғулланувчилар учун кийиниш, чўмилиш хоналари ва ошхона янгидан замон талабларига мос равишда қайта таъмирланди. Ҳозирги кунда спорт мактабида 58 тренер-ўқитувчи ва 1547 нафар спортчи ўз фаолиятини олиб бормоқда. 

Спорт мактаби спортчилари 2019 йилда Жаҳон, Осий ва Ўзбекистон чемпионат ҳамда кубокларида 40 та олтин, 39 кумуш, 49 бронза медаларини қўлга киритган.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг