UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

20 ноя 13:01
Янгиликлар

Каратэ

"NUR-HAS" йигитлари жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО

18-19 ноябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида каратэ шинкиокушинкай бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Голландия, Германия, Испания, Греция, Хорватия, Чехия, Черногория, Словакия, Венгрия, Қозоғистон каби давлатлардан келган яккакураш усталари қаторида юртимиз шарафини "NUR-HAS" каратэ маркази тарбияланувчилари Мутал Назаров ва Эралиполвон Бобоназаровлар ҳимоя қилишди.  

Кумитэ мусобақасининг 40 ёшдан ошган фахрийлар баҳсида Мутал Назаров бронза медалини қўлга киритди. Унинг ўзи ката баҳсларида ҳам бронза медалига сазовор бўлди. Эралиполвон Бобоназаров мутлақ вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. 

Ката баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Мезбонлар биринчи, Руминия терма жамоаси иккинчи ўринни банд этди. Кумитэ мусобақасида Қозоғистон биринчи, Венгрия иккинчи, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўриндан жой олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг