UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0

12 май 09:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон октагонга чиққан UFC on ESPN 56 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бироз аввал АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида навбатдаги UFC турнири якунига етди.

UFC on ESPN 56 оқшомининг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Деррик Льюис бразилиялик Родриго Насиментони учинчи раундда нокаутга учратди. Жанг олдидан Деррик рейтингнинг 11, Родриго эса 15-поғонасини банд этиб турганди. 

Турнирнинг co-main event жангида эса ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев америкалик Хоакин Баклига қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Бакли ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба (30-27, 30-26, 29-27) қозонди. Бу Хоакин учун кетма-кет қўўлга киритилган тўртинчи ғалаба бўлди. Рўзибоев эса икки ғалабадан сўнг UFC промоушенидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 


UFC on ESPN 56 турнирининг барча натижалари:

Деррик Льюис Родриго Насиментони техник нокаутга учратди (3-раунд, 0:49 сония)

Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни очколар бўйича енгди (30-27, 30-26, 29-27)

Карлос Ульберг Алонзо Менифилдни нокаутга учратди (1-раунд, 0:12)

Диего Феррейра Матеуш Ребецкини техник нокаут билан енгди (3-раунд, 4:51)

Шон Вудсон очколар ҳисобига кўра Алекс Касересдан устун келди (29-28, 29-28, 30-27)

Валдо Кортес-Акоста Робелис Деспаньяни очколар бўйича таслим этди (30-27, 30-27, 30-26)

Чейз Хупер Вячеслав Боршёвни бўғиб қўйди (D’Arce choke) — (2-раунд, 3:00)

Эстебан Рибович Терренс Маккиннини нокаутга учратди (1-раунд, 0:37)

Табата Риччи ҳакамларнинг айри қарори билан Тиш Пеннингтондан устун келди (29-28, 28-29, 29-28)

Трей Уотерс ҳакамларнинг якдил қарори билан Билли Гоффни мағлуб этди (30-27, 30-27, 29-28)

Чарльс Жонсон Жейк Хэдлидан устун келди (29-28, 29-28, 29-28)

Вероника Харди Жей-Жей Олдрични енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг