UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

26 мар 09:40
Янгиликлар

Каратэ

Нурхон Нафасов Республика Бош прокуроридан ёрдам сўради

Теглар :  Каратэ
Нурхон Нафасов «ноҳақ айбловлардан қутилиш» учун Бош прокурор Отабек Муродовдан ёрдам сўради. Бош прокурор бу ишни ўз назоратига олишини айтди

Президент Халқ қабулхонаси томонида Тошкент шаҳрида ташкил этилган оммавий қабулда Ўзбекистон каратэ федерацияси собиқ раҳбари Нурхон Нафасов бош прокурор Отабек Муродов билан учрашибди. Нафасов унга нисбатан «қасддан айб уюштирилгани, жойи керак бўлгани учун уни қатор муаммоларга дучор қилишгани»ни маълум қилиб, «ноҳақ айбловлардан қутилиш»да бош прокурордан ёрдам сўраган.

Ўз навбатида, ҳуқуқий идоралар хулосаси бўлмай туриб унинг шаънини ерга уриш мақсадида тарқатилган айбловларга нисбатан Бош прокуратура ўз вақтида муносабат билдиргани учун миннатдорчилик ҳам билдирибди (ёдингизда бўлса, Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати: «Нурхон Нафасовнинг кирдикорлари фош бўлди» деган сарлавҳа билан хабар тарқатган, Бош прокуратура матбуот хизмати буни рад этганди.

«Ушбу масалани бош прокурор ўз назоратига олиб, ишга алоқадор барча ҳолатларни текшириб, ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди», — дея хабар бермоқда ЎзА.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг