UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

01 фев 18:57
Янгиликлар

Футбол

ЎФА ва ЎзДЖТСУ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Футбол
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎФА раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар илмий, ўқув-услубий, педагогик иш фаолиятлари, халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, хорижий мутахассислар иштирокида маъруза-семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш тўғрисида фикр алмашдилар.

Учрашувда мутахассис ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни машғулотларга жалб этиш, университетнинг иқтидорли талабалари орасидан истеъдодли футболчиларни саралаб олиш, ҳакам, селекционер ва мураббийликка иқтидори бор ёшларга таълим бериш ва соҳага жалб этиш борасида келишувга эришилди.

Шунингдек, суҳбат давомида футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳам фаолият кўрсатаётганлиги, келишув иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши таъкидланди.

Университетнинг «Футбол» кафедраси профессор-ўқитувчиларини ассоциациянинг халқаро ўқув курсларига мураббийлар таълими бўйича инструктор ёки инструктор ассистенти сифатида жалб қилиш ва тингловчиларнинг билимларини такомиллаштириш мақсадида футболга замонавий, илмий-таҳлилий материаллар жорий этиш, улар устида биргаликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида ЎФА ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, Университет талабаларидан юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказишда иштирок этадиганларини саралаш ҳамда улар «С» тоифа сертификатларини олиши учун уларни қўллаб-қувватлаш борасида яқиндан ҳамкорлик қиладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг