UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

17 дек 12:15
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатини 5 та медаль билан якунладик

Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни +109 кг вазн тоифасидаги полвонлар супага чиқишди. Унда Акбар Жўраев юртимиз шарафини ҳимоя қилиши керак эди. Бироқ Жўраев сўнгги тайёргарлик жараёнида кичик жароҳат олгани боис мураббийлар штаби таваккал қилиб уни супага чиқишини исташмади. Афсуски, Олимпиада чемпиони бу дунё биринчилигини медалсиз якунлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақадаги иштирокига тўхталадиган бўлса, ҳамюртларимиз чемпионатда 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза, жами 5 та медалга сазовор бўлишди. Бу билан медаллар жамғариш бўйича терма жамоамиз олтинчи натижани қайд этди. Эркаклар ўртасида эса 3 та олтин медаль билан тўртинчи поғонага кўтарилдик.

Шубҳасиз, Руслан Нурудинов биз учун мусобақа қаҳрамонига айланди. -109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нурудинов икки карра жаҳон чемпионига айланиб, мазкур вазнда ўзбекистонлик атлетлар жаҳонда ҳамон тенгсиз эканини кўрсатди. 

Шунингдек, Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқида кумуш, икки курашда эса бронза медалини қўлга киритди. Қолган атлетларимиз гарчи совринли ўринларни эгаллашмаган бўлсалар ҳам, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарига эгалик қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг