UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

10 дек 14:46
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Достон Ёқубов ва Адҳам Эргашев учун ЖЧ муваффақиятсиз якунланди

Бугун тонгда Боготада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати доирасида икки нафар ҳамюртимиз ўз иштирокини бошлашди.

Колумбия пойтахти Богота шаҳри мезбонлик қилаётган 2022 йилги оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 5-кунида  терма жамоамизнинг 2 нафар вакили Достон Ёқубов ҳамда Адҳам Эргашев -67 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Бироқ кутилмаганда спортчиларимиз бу гал шоҳсупага кўтарила олмадилар.


Достон Ёқубов даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 172 кг  ва иккикурашда 307 кг билан жаҳоннинг энг сара спортчилари орасида саккизинчи поғонадан жой олди. Афсуски, яна бир иқтидорли спортчимиз Адҳамжон Эргашев даст ва силтаб кўтариш машқларида ҳеч бир уринишдан унумли фойдалана олмади.

Олтин медал мездон давлат вакили Францислога насиб этган бўлса, Токио-2020 Олимпиада чемпиони хитойлик Чен Лижун кумуш медал эгасига айланди. Бронза медалини таиланд вакили Вирафон Вичума қўлга киритди.

Эркаклар 

ВТ -67кг 

Натижалар:

Олтин - ФРАНCИСКО МОСҚУEРА (Колумбия)

- Даст кўтариш: 143КГ 

- Силтаб кўтариш: 182КГ

- Иккикураш: 325КГ

Кумуш - ЛИЖУН ЧEН (Хитой)

- Даст кўтариш: 148КГ

- Силтаб кўтариш: 176КГ

- Иккикураш: 324КГ

Бронза - ВИРАФОН ВИЧУМА (Таиланд)

- Даст кўтариш: 143КГ

- Силтаб кўтариш: 180КГ

- Иккикураш: 323КГ

Эслартиб ўтамиз Терма жамоамиз вакилларининг кейинги иштироки 11-декабрь санасига белгиланган бўлиб, унда Оғабек Тўхтаев -81 кг вазн тоифасида суппага кўтарилади

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг