UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

06 дек 19:40
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Жамила Панфилова Доха Гран-присида ўн биринчи бўлди

Хабар берганимиздек, Қатар пойтахти Дохада оғир атлетика бўйича Гран-при туркумидаги мусобақа ўтказилмоқда.

Мусобақанинг илк куни доирасида -49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жамила Панфилова баҳсларда иштирок этган эди.

"Б" гуруҳида иштирок этган ҳамюртимиз даст кўтариш йўналишида 78 кг, силтаб кўтаришда эса 96 кг, икки кураш якунига кўра 174 кг натижа қайд этган эди.

Кеча ушбу вазн тоифасида "А" гуруҳидаги беллашувлар ўтказилди.

Ушбу гуруҳда қайд этилган якуний натижаларга кўра, хитойлик Жианг Ҳуиҳуа 216 кг билан олтин, Шимолий Корея вакиласи Ри Сонг Гум 213 кг натижа билан кумуш ҳамда яна бир хитойлик спортчи Ҳоу Зиҳуй 209 кг тош кўтарган ҳолда бронза медалига эга чиқди.

Икки кураш якунига кўра 174 кг натижа қайд этган Жамила Панфилова якунда 11-ўрин билан чекланди.

Маълумот ўрнида, Гран-при туркумидаги мусобақаларда ғолиблар икки кураш якунига кўра аниқланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг