UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

13 дек 19:09
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Сарварбек Зафаржонов терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни қўшиб қўйди

Хабарингиз бор, Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина -89 кг вазн тоифасида эркаклар ўртасидаги кураш якунига етди, деб хабар беради оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати.  

Ушбу вазнда юртимиз шарафини Сарварбек Зафаржонов ҳимоя қилди. Ёш спортчимиз ўзидан анча катта атлетларга қарши курашда ишончли ҳаракат қилди. 

Даст кўтариш машқида бор йўғи 1 кг Зафаржоновни шоҳсупадан четда қолдирган бўлса, силтаб кўтариш машқида фақатгина россиялик Артём Акулов 205 кг оғирликни биринчи бўйсундиргани учунгина ҳамюртимиздан юқорироқ ўринни банд этди.

Шунингдек, икки кураш натижасига кўра олтин учун курашда Сарварбек кореялик Ю Донг Жу билан охиригача кураш олиб борди ва бир хил натижа қайд этди. Аммо яна меҳмон спортчи ушбу натижани биринчи қайд этгани сабаб, атлетимиз кумуш билан чекланди. 

Қайд этиш лозим, ёши энг кичик рақобатчиси ҳамюртимиздан 4 ёш катта бўлишига, қарамай, Зафаржонов иккита кумуш медални қўл киритди. 

Навбатдаги медаллар билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз. 


Катталар ўртасида жаҳон чемпионати

Эркаклар, -89 кг.

1. Ю Донг Жу (Жанубий Корея) - 371 (167+204) кг;

2. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) - 371 кг (166+205); 

3. Давитадзе Реваз (Грузия) - 370 (171+199) кг.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 дек 08:28:16
Bexzod
Молодец. Олтин медал бизга кетишига сал қолди. Бизни мураббийлар нафақат спортчиларни тайёрлашни, балки тактик курашларниям ўрганиши керак.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг