UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

27 сен 07:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Урганчда кичик ўсмирлар (U15) ва ўсмирлар (U17) ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

Теглар :  Оғир атлетика
Жорий йилнинг 15-23 сентябрь кунлари Урганч шаҳри оғир атлетика бўйича кичик ўсмирлар (U15) ва ўсмирлар ўртасида (U17) Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди.

Мусобақада 28 та жамоадан жами 380 нафар спортчи иштирок этди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўтган мамлакат кубогида U15 спортчилар ўртасидаги беллашувларда ўғил болалар баҳсида Наманган вилояти жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни  қўлга киритган бўлса, кучли учликдан Чирчиқ ва Наманган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари жамоалари жой олди. Қиз болалар ўртасида эса Навоий Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринлар Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Хоразм вилояти жамоаларига насиб этди. Якуний натижаларга кўра, ушбу ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 9 та медаль қўлга киритган Навоий Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди, кучли учликдан Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Наманган вилояти жамоалари жой олди.

U17 спортчилар ўртасидаги беллашувларда эса ўғил болалар баҳсида Хоразм вилояти жамоаси 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни  қўлга киритган бўлса, кучли учликдан Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Касаба уюшмалари жамоаси жой олди. Қиз болалар ўртасида эса Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринлар Навоий ҳамда Наманган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига насиб этди. Якуний натижаларга кўра, ушбу ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 10 та медаль қўлга киритган Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди, кучли учликдан Хоразм вилояти ҳамда Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоалари жой олди.

Таъкидлаш лозимки, айнан ушбу Ўзбекистон кубогида саралаб олинган спортчилар 2025 йил Тошкент мезбонлигида ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган. Шунингдек, улар келаси йил Перуда бўладиган ёшлар ўртасидаги ҳамда Испанияла бўладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг