UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

08 дек 21:15
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Зуҳра Отожонова жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Теглар :  Оғир атлетика
Хабарингиз бор, Тошкентда катталар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина катталар ўртасида -49 кг вазн тоифасида аёллар баҳси якунига етди, деб хабар берди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати.  

Ушбу гуруҳда супачага кўтарилган ёш спортчимиз белгиланган режа бўйича ишончли ҳаракат қилди. Силтаб кўтариш машқининг охирги уринишида унга бироз тажриба етишмади ва ҳамюртимиз штангани жиловлай олмади. 

Иккикураш натижасига кўра 10-ўрин билан чекланган бўлсада, ушбу жаҳон чемпионати Зуҳра учун улкан тажриба мактаби бўлиб хизмат қилишига ишониб қоламиз!  

Таиландлик Суродчана Камбаога барча рақибларидан бир бош устунлигини исботлай олган бўлса, шоҳсупанинг кейинги икки поғонасига кунчиқар юрт вакилалари кўтарилишди.  


Катталар ўртасида жаҳон чемпионати
Аёллар, -49 кг

1 Камбао Суродчана (Таиланд) - 191 (86+105) кг;

2. Сузуки Рира (Япония) - 179 (78+101) кг; 

3. Такахаши Ибуки (Япония) - 172 (71+101) кг;

10. Зуҳра Отожонова (Ўзбекистон) - 150 (66+84) кг.


Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати



Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
08 дек 21:27:38
Natan_Ake
Ashulachi Zahidaga o‘xsherkan
   
08 дек 21:26:50
Natan_Ake
Omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг