UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

20 июл 20:03
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиздан медаллар шодаси + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа биринчилиги давом этмоқда.

Терма жамоамиз вакиллари янги муваффақиятларга эришишда давом этмоқда. 

Жамила Панфилова -55 кг вазн тоифасида икки кураш бўйича кумуш медаль соҳибаси бўлди.Вакиламиз даст кўтариш машқида 86 кг билан етакчилик қилган эди. Бироқ силтаб кўтариш йўналишида унга озгина омад етишмади. Ушбу машқдаги 98 кг билан у умумий ҳисобда 183 кг натижа кўрсатди. Бу эса Панфиловага икки кураш бўйича кумуш медални тақдим қилди.


U20 қизлар, -55 кг:

1. Ёдсарн Поисиан (Таиланд) – 184 (81+103) кг

2. Жамина Панфилова (Ўзбекистон) – 183 (85+98) кг

3. Клариса Жулиана (Индонезия) – 180 (78+102) кг

-67 кг вазн тоифасида бугунги беллашувларда ўсмирлар ва ёшлар ўзаро баҳс олиб боришди. Регламентга кўра, якунда уларнинг натижалари ўз тоифалари бўйича ажратиб олинди. Шу тарзда ёш оғир атлетика юлдузлари иштирокидаги баҳсларда Ҳусинбой Матрасулов ёшлар, Бобур Умидов эса ўсмирлар тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.


Ёшлар, -67 кг:

1. Вичума Вирапхон (Таиланд) – 300 (135+165) кг

2. Алишер Баибуров (Қозоғистон) – 289 (134+155) кг

3. Ҳусинбой Матрасулов (Ўзбекистон) – 178 ( 127+151) кг


Ўсмирлар, -67 кг:

1. Алишер Баибуров (Қозоғистон) – 289 (134+155) кг

2. Жу Хён Парк (Корея Республикаси) – 255 (115+140) кг

3. Бобур Умидов (Ўзбекистон) – 255 (114+141) кг.


Қайд этиш жоиз, Матрасулов барча йўналишларда, Бобур Умидов даст кўтариш ва икки кураш, шунингдек, ўсмирлар тоифасида умумий ҳисобда совринли ўринларга кира олмаган яна бир вакилимиз Аҳлиддин Ҳасанов силтаб кўтариш машқида бронза медали билан тақдирланди.


Баҳслардан суратларни томоша қилинг. 

Муаллиф: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг