UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

22 дек 13:41
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская: “Риодан кейиноқ Токио Олимпиадасига тайёргарликни бошлаганман”

Ольга Забелинская ғалабалари билан ўзбек спорти мухлисларининг меҳрини қозониб келмоқда.

2019 йил Осиё чемпионлигини қўлга киритган спортчимиз эндиликда Токио Олимпиадасида ҳам зафар қучишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Эътиборингизга спортчимиз билан ортда қолаётган йил якунлари ва келгуси йил режалари ҳақида ташкил қилган суҳбатимизни ҳавола қиламиз: 

– Бу йилги натижаларингиздан қониқдингизми?
– Йўқ, албатта. Йил бошидаги режаларим умуман бошқача эди. Олимпиада ҳам кейинги йилга қолдирилди. Ҳатто саломатлигимдаги муаммолар билан шосседаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок эта олмадим.

– Йил давомида “Жиро д’Италия”да ҳам қатнашдингиз-у, мусобақанинг сўнгги босқичларида турнирни тарк этдингиз. Бу нима билан боғлиқ эди?
– Ушбу мусобақада жамоам уларнинг номидан иштирок этиб беришимни сўраб чиқишгани учун қатнашдим. Ўйлаб қарасам, апрелдан бери мусобақада иштирок этмадик. Жаҳон чемпионати ҳам Италияда бўлишини инобатга олиб, унда қатнашишга рози бўлдим. “Жиро д’Италия” менга ЖЧ олдидан машғулот вазифасини ўтаб берди. Унда асосий мақсадим жароҳатлардан ўзимни сақлаш эди. Эсласак, турнир давомида голландиялик амалдаги чемпион йиқилиб, оғир жароҳат олди ва узоқ муддатга спорт билан хайрлашди. Аслида у ўша спорт формаси билан ЖЧ ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган. Мусобақа якунида ЖЧга етарлича ҳордиқ чиқариб олиш учун сўнгги босқичларда стартга чиқмадим.

– Келгуси мавсумнинг дастлабки қисми учун нималарни режа қилдингиз?
– Йил бошида шоссе мусобақалари, кейин трек ва шосседа Осиё чемпионатлари бор. Ҳозир эътиборимизни ушбу мусобақаларга қаратамиз.

– Сизнинг Олимпиада йўлланмангиз шоссе йўналишида. Демакки, асосан магистрал йўлларда шуғуллансангиз керак. Бу орада трекка қандай эътибор қаратасиз?
– Тўғри, янги йилда асосий эътибор шосседаги стартларга қаратилади. Трекда ўзим қатнашишим кутилаётган илк мусобақа йил бошидаги Осиё чемпионати бўлади. Бироқ Олимпиададан кейин трекдаги ЖЧ ҳам борлигини инобатга олсак, ушбу йўналишдан эътиборни тўлиқ узиб қўймаслик зарурлиги ойдинлашади.

– Ёш спортчиларимиздан бири Беҳзод Раҳимбоев Италия жамоаси билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди ва январь ойидан Европага йўл олади. Унга қандай маслаҳатлар берган бўлар эдингиз?
– Аввало, йўқолиб қолмаслик учун итальян тилини ўрганиш (кулади). Ҳазил ўз йўлига-ку, бу жуда муҳим жиҳат. Бу мусобақалар ва шаҳар бўйлаб юрган пайти жуда керак бўлади. Кейин ҳозирги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда ўз саломатлигига ҳушёр бўлсин. Тажриба ва маҳоратни йил давомидаги пойгаларда ўзи тўплаб олади.


– Олимпиадага қаратилган тайёргарликни қачондан бошлайсиз?
– Мен буни спортга кириб келган йилимдаёқ бошлаб юборганман. Ёшлигимиздан спортга қадам қўяр эканмиз, мақсадимиз Олимпия ўйинлари ғолиблигини қўлга киритиш бўлади. Токио-2020га тўхталадиган бўлсак, мен унга тайёргарликни Риодан кейиноқ бошлаганман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг