UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

13 мар 21:43
Янгиликлар

Таэквондо

Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов яна шоҳсупада!

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги" мусобақаси якунига етди.

Сўнгги кунда 8 нафар таэквондочимиз даянга чиқди. 68 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов финалда яна бир ҳамюртимиз Диёр Тухлибоев билан тўқнаш келди. Ушбу беллашув ўтказилмади ва Рашитов олтин, Тухлибоев кумуш медали соҳибига айланишди. 

Худди шу вазнда ўзбекистонлик Нажмиддин Қосимхожиев бронза медалига эга бўлди. 80 кг вазн тоифасида Шуҳрат Салаев ярим финалда эронлик таэквондочига ютқазди ва бронза медаль билан чекланди. 

Шунингдек, бугун ҳамюртларимиздан Отабек Турғанбеков, Дониёр Маҳкамов, Сардор Тоиров ва Шоҳруҳ Ражабов ҳам мусобақада иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 63 кг вазн тоифасида Нияз Пўлатов кумуш, Жасур Жайсунов (74 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг