UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

10 янв 19:15
Янгиликлар

Бошқалар, Сув спорти турлари

Олимпиада йўлланмаси соҳибига икки хонали уй совға қилинди

2020 йил сарҳисоби бўйича спорт соҳаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари форуми доирасида юқори натижаларни қайд этган навоийлик ёшлар вилоят ҳокими томонидан тақдирландилар.

2020 йил 25 декабрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳумо арена»да республикамиз ёшлари билан учрашуви чоғида ҳар йил ўз соҳасида фаол бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш таклифи билдирилган эди.

Шу муносабат билан куни кеча Навоий шаҳар «Ёшлар» марказининг катта мажлислар залида вилоятда 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда фестивалда фаол иштирок этган иқтидорли ёшлар, юқори натижалар қайд этган спортчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар Навоий вилояти ҳокими томонидан рағбатлантирилди.

2020 йил 18-25 декабрь кунлари Ўзбекистон ёшлари форуми доирасида ўтказилган «Ёшлар фестивали»да қирққа яқин лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилиб, танлов ва мусобақалар ўтказилди ҳамда бир қатор ёшлар, жамоалар ғолибликни қўлга киритдилар.

Шу билан бир қаторда, вилоятда спортни ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ҳоким кубоги» спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

«Ҳоким кубоги» ва фестиваль доирасида ташкил этилган киберспорт, «Шунқорлар» ўйинлари, баскетбол, волейбол, мини-футбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка ҳамда велоспорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда Навоий вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун «Энг яхши мураббий» номинациясида Маҳмуд Тоғаев, «Энг яхши аёл мураббий» номинациясида Фарида Тоғаева, «Спорт фидоийси» номинациясида марҳум Ибодулла Раҳмонов, «Энг яхши спорт тарғиботчиси» номинациясида Тоҳир Абдурахмонов, «Энг яхши спорт ташкилоти» номинациясида Навоий олимпия захиралари коллежи, «Аёл спорт фидоийси» номинациясида Лариса Ким, «Энг яхши жамоа» номинациясида Навоий вилояти волейбол жамоаси, «Энг яхши спорт ҳомийси» номинациясида Навоий кон металлургия комбинати махсус совринлар билан мукофотланди.

Бундан ташқари, 2020 йилда юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ спортчилар ҳам вилоят ҳокими томонидан тақдирланишди.

Маросимнинг энг кульминацион нуқтаси – сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ кубогида 1-ўринни эгаллаб, Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган ҳамда 2020 йил якунларига кўра, Навоий вилоятида «Энг яхши спортчи» номинацияси ғолиби бўлган Хуршид Турсуновга икки хонали уйнинг калитини топшириш жараёни бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг