UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

05 июл 18:18
Янгиликлар

Велоспорт

Олимпиадага тайёрланаётган Ольга Забелинская Туркиядаги мусобақада ғалаба қозонди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинлари олиб боришмоқда.

Йиғин давомида спортчиларимиз шоссе йўналишида халқаро мусобақада ҳам иштирок этишди.

Туркиянинг Каҳраманмараш шаҳрида 107 км масофага аёллар ўртасидаги пойга ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Россия, Қозоғистон ва Украина мамлакатларидан 30 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Қувонарлиси, баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ольга Забелинская барча рақибаларидан тезроқ маррага етиб келди ва мусобақа ғолибасига айланди.

Шунингдек, ёш велоспортчимиз Янина Кускова маррага ўнинчи бўлиб етиб келди. Бу ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Шу боис Кускова мусобақанинг «Энг яхши ёш пойгачиси» деб топилди.

Мусобақада қатнашган бошқа велоспортчиларимизнинг натижаси эса қуйидагича кўриниш олди:

София Каримова – 21
Мадина Қаҳҳорова – 24
Анна Куликова – 25
Шаҳноза Абдуллаева – 26

Бундан ташқари, кеча эркаклар ўртасида 167 км масофага (денгиз сатҳидан 4700 метр баландликда) пойга баҳслари ҳам ташкил этилди. Ушбу мусобақада қатнашган йигитларимиздан Алексей Фомовский 22-натижани кўрсатди. Шунингдек, баҳсларда қатнашган Акром Суннатов ва Данил Евдокимов кучли 50 нафар спортчи орасидан ўрин олди. Ушбу мусобақа ёш велоспортчиларимиз учун ўзига хос тажриба вазифасини бажариб берса, Забелинская учун Олимпиада олдидан синов бўлиб хизмат қилди.

Эслатиб ўтамиз, велоспортчиларимизнинг 30 июнь куни бошланган йиғинлари 19 июлда ўз якунига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг