UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

02 июн 11:35
Янгиликлар

Сув спорти турлари, Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинлари афсоналари: “Мўйловдор акула”

Америкалик сузувчи Марк Эндрю Спитц тўққиз карра Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади.

Мураббийлар унинг машҳур мўйлови сузувчи тезлигига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида қатъий маслаҳатларига қарамасдан спортчи уни олдирмай юриши учун Маркни “мўйловдор акула” деб аташарди.

Марк икки ёшлигидаёқ Гонолулудаги маҳаллий пляжда ҳар куни сузарди. 1956 йилда унинг оиласи Сакраментога кўчиб ўтишди. У бу ерда 8 ёшлигида сузиш бўйича маҳаллий спорт секциясига қатнай бошлади. Кейинроқ «Santa Clara Swim Club» ўсмирлар клубига аъзо бўлди. Унинг устози Маркдан ташқари яна олтита Олимпия чемпионларини тарбиялаган Шерм Чавур эди.

Марк Спитц Мехикода 1968 йилда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсида 100 метрга баттерфляй ва эркин усулда сузиш йўналишида иштирок этди. Унгача ҳеч ким сузиш мусобақаларининг икки турида иштирок этишга журъат этмаган. Шунга қарамасдан америкалик сузувчи сув спортининг бу ҳар икки турида ҳам олтин медалларни қўлга кирита олди. Чунончи, Марк АҚШ терма жамоасининг эркин услубда 4х100 ва 4х200 метр масофада кечган эстафетадаги ғалабасида ҳам ҳал қилувчи ҳисса қўшган. Шу билан бирга юқорида қайд этилган яккалик йўналишларида бронза медалларига эгалик қилган.

1968 йилдан 1972 йилгача Марк Спитц жуда кўп мусобақаларда ғолиб бўлди, бир нечта жаҳон рекордларини ўрнатди. 1971 йилда Америка Қўшма Штатларининг буюк ҳаваскор спортчиларга бериладиган Ж.Салливан номидаги мукофот соҳиби бўлди.

1972 йил Мюнхенда ўтказилган Олимпиадада Марк Спитц шахсий биринчиликда тўртта (100 ва 200 метрга эркин, 100 ва 200 метрга баттерфляй услубида сузиш) олтин медални ҳамда жамоа ҳисобида учта (4х100, 4х200 метрга эркин услубда ва 4х100 метрга аралаш эстафетада) олтин медални қўлга киритди. Ўзи қатнашган ана шу етти мусобақанинг ҳаммасида у жаҳон рекордларини ҳам ўрнатди.

33 карра жаҳон рекордчиси, 9 карра Олимпиада чемпиони – Марк Спитцнинг бу натижаларига Майкл Фелпсдан бошқа ҳеч ким яқинлаша олмаган.

Марк Спитц 1969, 1971 ва 1972 йилларда жаҳоннинг энг яхши сузувчиси деб эътироф этилган. Сузувчи 1972 йилда Олимпия ўйинларидан кейин катта спортни тарк этган. Бироқ у кутилмаганда 1992 йилги Олимпиадада иштирок этишга журъат қилди. Ниятининг ниҳоятда жиддийлигини ҳатто машҳур мўйловини қирдириб ташлаганидан ҳам билиш мумкин эди.

Лекин у ёш спортчилар билан тенгма тенг кураша олмаган. АҚШ терма жамоаси аъзоларини Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаларида 100 метрга баттерфляй услубида сузишда 55,5 сония натижасини кўрсатиш керак бўлган, Макс эса 58,03 сония натижасини қайд этди. Шундан сўнг у катта спортни узил-кесил тарк этган.

Аммо унинг спорт оламидаги хизматлари унутилмади. ХХ ва ХХI асрлар тўқнаш келганида ўтмиш юз йилликнинг энг яхши спортчилари аниқланаётган пайтда уни жаҳоннинг йигирманчи аср энг яхши олтита спортчиси қаторига киритишган ва асрнинг дунёдаги энг яхши сузувчиси деб эътироф этилган. Ўша пайтда Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам Марк Спитцни ХХ асрнинг жаҳоннинг беш энг яхши спортчиларидан бири деб эълон қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг